Замонавий ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири Эркин Воҳидов ижодида ғазал, қасида, мухаммас каби жанрлар шаклланиб боради. У мумтоз адабиётнинг бу соҳадаги тажрибаларини бойитиш, мукаммаллаштиришга интилади. Эркин Воҳидов бадиий маҳорати ўсиб, камол топган, чуқур фалсафий умумлашмалар даражасига кўтарилган ижодкордир.У Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамонидир. Замонавий ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири Эркин Воҳидовдир. У 1936 йилнинг 28 декабрь санасида. Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилган. Отаси Чўянбой Воҳидов уруш сўнгида фронтдан Тошкентга қайтиб келиб, шу ерда вафот этган. Сўнг онаси Розияхон Воҳидова (Соҳибоева) ҳам вафот этади. Бўлғуси шоир эса тоғаси Каримбой Соҳибоев тарбиясида бўлади. Эркин Воҳидов ўрта маълумотни Тошкентда олади. 1960 йилда Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тугатиб, аввал собиқ «Ёш гвардия», сўнг Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бош муҳаррир ва раҳбар ҳам бўлиб ишлайди. «Ёшлик» журналига муҳаррирлик қилади. У мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро алоқалар ва муносабатлар қўмитаси раҳбари сифатида Республика ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этади.п>
Шоирнинг «Буюк ҳаёт тонги» (1960), «Орзу чашмаси» (1964), «Нидо» (1964), «Палаткада ёзилган достон» (1966), «Қуёш маскани» (1972), «Руҳлар исёни» (1980), «Кўҳинур» (1982) каби лиро-эпик асарлари, қолаверса, «Олтин девор» ва «Истамбул фожиаси» каби шеърий драмалари катта ижодий меҳнатининг самараларидир. Ана шундай самарали ижоди Эркин Воҳидовга эл-юрт эъзозини олиб келди. У таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан «Буюк хизматлари учун» (1996) ордени билан тақдирланди. Шоирнинг тўрт жилдлик «Сайланма асарлар»и нашрдан чиқди. Хуллас, Эркин Воҳидов бадиий маҳорати ўсиб, камол топган, чуқур фалсафий умумлашмалар даражасига кўтарилган ижодкордир. У Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамонидир.